• 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 30 сентября 2022

ТИВ Ўзбекистонда қолган Россия фуқаролари мажбуран депортация қилинадими ёки йўқлигини маълум қилди

Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинганидан кейин Ўзбекистонга келган россияликлар сони сезиларли даражада ошди. Бу бўйича Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот берди.

1054
0
UzNews.uz

Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги сўнгги пайтларда фуқароларнинг Украина атрофидаги вазият бўйича тез-тез бўлаётган мурожаатларига муносабат билдирди. Хусусан, гап Россияда эълон қилинган сафарбарликдан сўнг Ўзбекистонга кўчиб ўтишга қарор қилган Россия фуқаролари сони кескин ошгани ҳақида бормоқда.

“Ўзбекистон ҳудудига келаётган Россия фуқаролари сонининг кўпайишига тўхталадиган бўлсак, уларнинг мамлакатимизда бўлиш масаласи, шунингдек, эҳтимолий экстрадиция қилиниши Ўзбекистон қонунчилиги, икки томонлама ва кўп томонлама ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинишини қайд этамиз”, - дейилади ТИВ расмий баёнотида.

Шу билан бирга, бошқарманинг қайд этишича, ҳуқуқбузарлик содир қилмаган хорижий давлат фуқаролари мажбурий депортация қилинмайди.

1054
0