Поиск
RUUZ

Экономика

Тошкент вилоятида тез тайёр бўлувчи Rollton ва Big-Bon лапшалари ишлаб чиқарилади

“Ангрен” ЭИЗ ҳудудида макарон маҳсулотлари, салқин ичимликлар ва сабзавот консервалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

349views0replies
0

Mareven Food

Mareven Food Holdings Ветнам-Япония халқаро холдинги “Ангрен” ЭИЗ ҳудудида Mareven Food Pamir шўъба корхонасини ташкил этиб, Rollton ва Big-Bon брендлари остида тез тайёрланадиган макарон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни режа қилмоқда. Бу ҳақда Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги хабар берди. 
Лойиҳа қиймати 125 миллион долларга баҳоланиб, 2023-2031 йиллар давомида бир неча босқичда амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш мажмуаси махсус технология бўйича макарон (тухум, зайтун мойи, гуруч қўшилган), алкоголсиз ичимликлар, шунингдек қуруқ ва суюқ соуслар/аралашмалар, қуруқ ва консерваланган сабзавотларни совуқ қуритиш ва пастеризациянинг махсус технологияси бўйича ишлаб чиқаришни ташкил этади.
Мазкур завод “Ангрен” ЭИЗдаги энг йирик завод бўлиб, Тошкент вилоятида 800 дан ортиқ аҳолини иш билан таъминлаши кутилмоқда.
349views0replies
0

Комментарии