Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентдаги автохизмат маркази ёниб кетди

Марказ билан бирга у ерда бўлган бир дона машина ҳам бутунлай ёниб кетган. ФВБ воқеа тафсилотларини маълум қилди.

448views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ФВБ Матбуот хизматининг UzNews.uz’га хабар қилишича, 29 сентябрь куни соат 02:25 атрофида Сергели тумани “Олтин водий” МФЙда жойлашган МЧЖда ёнғин бўлаётганлиги бўйича ФВБга қўнғироқ келиб тушган.
Унга кўра, 4 та ёнғин қутқарув жанговар техникаси 02:35 воқеа жойига етиб борган. 03:30 атрофида ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида, автомобилларга хизмат кўрсатиш устахонасининг том ва ички қисми қарийб 200 кв.м ёниб зарарланган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида МЧЖнинг қарийб 400 кв.м майдони сақлаб қолинган.
Ёнғин вақтида битта Lacetti автомашинаси буткул ёниб кетганлиги аниқланди. Айни вақтда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ёнғин натижасида ҳалок бўлган ёки тан жароҳат олган фуқаролар йўқ.
448views0replies
0

Комментарии