Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент шаҳрида яшаш хонадонида гиёҳвандлик ўсимлигини етиштирган шахс ушланди

У гиёҳвандлик воситасини ўзининг истеъмоли учун яшаш хонадонида сақлаб келган.

105views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ ҳам Сергели тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан нурафшон кўчасида ўтказилган тезкор қидирув тадбирларида 1972 йилда туғилган Р.исмли шахснинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Кўздан кечириш вақтида ушбу шахснинг хонадонида тақиқланган жами 13 туп наша гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб, сақлаб келаётганлиги ва тахминан оғирлиги 200 гр марихуана гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.
"Гиёҳванд ўсимлигини ўзимнинг истеъмолим учун яшаш хонадонимда етиштираётган эдим. Бу нарсани истеъмол қилганимдан пушаймонман", — деди Р. исмли шахс.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан олинган барча далилий ашёлар ўрнатилган тартибда экспертизага топширилиб натижасига кўра қонуний қарор қабул қилинади, дейилади хабарда.
105views0replies
0

Комментарии