• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 29 сентября 2022

Тошкентда одамларни калтаклаш ва масхара қилиш орқали "пранк" уюштирган Insta-блогерлар қамалди — видео

Икки блогер жамоатчиликдан узр сўради. Уларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

1656
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, бир нечта Insta-блогерлар кўчада одамларни калтаклаб ёки масхара қилиб, "пранк" уюштиргани акс этган видеолари тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот котиби Нилуфар Мадиеванинг UzNews.uz’га маълум қилишича, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги марказий истироҳат боғида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтган ва унда "пранк" қилган икки блогер жамоатчиликдан узр сўраган.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судининг қарори билан блогерларга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига риоя қилмаслик) бўйича баённома тузилган ҳамда уларга 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.

1656
0