Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда болалар ўлими кўпайди

2021 йилда мамлакатда етти мингдан ортиқ чақалоқ вафот этган.

275views0replies
0

senat.uz

Кеча 29 сентябрь куни Сенат Кенгаши мажлисида Репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш масаласи муҳокама қилинди.
Унга кўра, аёллар ва болаларга малакали, ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш борасида қилинаётган ижобий ишлар билан биргаликда, соҳада кўпгина камчиликлар ҳам кузатилмоқда. Жумладан, 2021 йилда гўдаклар ўлими 7 214 тани ташкил этган бўлиб, бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 160 тага ошган.
"Репродуктив саломатлик даражасига жиддий таъсир кўрсатувчи омил - яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ борасида фуқароларимизга тақиқлар қўйиш билан ҳеч нарсага эришмаймиз, аксинча, инсонларнинг шахсий ҳаёт эркинлиги доирасига дахл қилиб қўямиз. Шу сабабли яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари борасида аҳолимиз ўртасида тушунтириш, ташвиқот ишларини кучайтириш зарур", — деди Танзила Нарбаева.
Мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этиб, соҳанинг мукаммал ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ шакллантирилди ҳамда ўрганишлар натижаси бўйича маълумотларни умумлаштириб, 1 ноябрга қадар Сенат Кенгашига аниқ таклиф киритиш белгиланди, дейилади хабарда.
275views0replies
0

Комментарии