Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент вилоятидаги балиқ ҳовузда балиқлар оммавий нобуд бўлди — видео

Давлат экология қўмитаси ҳолатга изоҳ берди.

600views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсида балиқларнинг оммавий нобуд бўлгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Давлат экология қўмитаси маълумот берди. 
Ўрганиш давомида мазкур ҳолат Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги "Қўш ёғоч" МФЙда жойлашган "Azizjon Nurli Agro Fayz" МЧЖга тегишли бўлган балиқлар сақланадиган ҳовузда содир бўлгани аниқланди.
Жорий йилнинг 24 сентябрь куни балиқчилик хўжалигида етиштирилган балиқларни овлаш даврида ҳовуз суви камайганлиги, балиқлар узоқ муддат тўрда қолиб кетганлиги, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши оқибатида сувнинг меъёридан ортиқ даражада илиганлиги, ҳовуздаги сув таркибида кислород етишмаганлиги сабабли балиқлар нобуд бўла бошлаган. Шундан сўнг, чала ўлик балиқлар ҳовузга 10 метр масофа узоқликда бўлган Чирчиқ дарёсига оқизилган.
Ишчи гуруҳ томонидан мобиль лаборатория жалб қилиниб, Чирчиқ дарёси ва балиқчилик хўжалигидаги сув ҳавзаларидан намуналар олинди.
Таҳлил натижаларида сувнинг кимёвий моддалар ёки бошқа таъсирлар натижасида ифлосланмагани аниқланди. Балиқчилик ҳовузида балиқ боқиш ва нобуд бўлган балиқларни белгиланган тартибда йўқ қилиш бўйича алоҳида текшириш ўтказилиб, қонунбузилишига йўл қўйган масъулларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилиши белгиланди.
600views0replies
0

Комментарии