Поиск
RUUZ

Реклама

Coca-Cola компанияси Best City Vibe with Best Coke Ever кўргазмасини ва арт-перформанс ўтказмоқда

Янгиланган Coca-Cola Zero Sugar тақдимоти шарафига мамлакатнинг 10 та машҳур фотосуратчилари #bestcokevibeuz ижодий ҳамкорлиги доирасида «Шаҳрингизнинг энг яхши вайби энг яхши Coca-Cola билан» ҳақидаги тасаввурларини тақдим этди.

201views0replies
0

Ўзбекистоннинг энг машҳур фотосуратчилари Ўзбекистон шаҳарларининг кундалик ҳаётида янгиланган Coca-Cola Shakarsiz лаҳзаларининг сеҳрини ўз камералари объективларида кўришди.
«Биз лойиҳадан жуда илҳомландик, чунки биз ҳамкорлик қилишдан ғоят мамнун бўлган истеъдодли фотографлар нигоҳи орқали Ўзбекистоннинг асл гўзаллигини кўриш шарафига муяссар бўлдик. Бренднинг Instagram даги расмий саҳифасида 16 000 дан ортиқ обуначилар овоз берган фототанлов янги Coke Zero ғоясининг аксига айланди – бу шаҳарлар маромида, Ўзбекистон халқининг турмуш тарзида барча даврларнинг энг яхши, ёрқин, муҳитли ва замонавий Coca-Cola сидир.
Биз ҳар доим истеъдодли инсонларни қўллаб-қувватлашдан мамнунмиз, бу биз учун қизиқарли ижодий бирлашувдир. Биз барча иштирокчиларга чин юракдан миннатдорчилик билдирамиз. Танловимиз доирасида тақдим этилган барча фотосуратлар халқаро миқёсдаги танловларда совринли ўринларга сазовор бўлса, ажабланмайман!», - деди The Coca-Cola Company нинг Ўзбекистондаги франчайзинг директори Серкан Мурат Дилек.
Ёш фотограф, продюсер, продюсерлик агентлиги асосчиси Камила Эркаева 24-27 cентабр кунлари Тошкент фотосуратлар уйида бўлиб ўтадиган ҳамкорликнинг супер мукофоти – шахсий кўргазманинг ғолиби бўлди.
«Мен учун бу жуда ҳаяжонли ва муҳим воқеа, Coca-Cola фототанловида иштирок этганимдан хурсандман. Бундай лойиҳалар илҳомлантиради, орзуга ишонишга ёрдам беради, - деди ғолиб. – Ушбу танлов ижодим ривожида янги уфқ ва имкониятлар очди. Мен ўзимни янги жанрда синаб кўрдим ва бу менга ёқди. Фотосуратчи сифатида шуни таъкидламоқчиманки, янги Coca-Cola Zero Sugar дизайни нореал даражада замонавий. У менинг Тошкентим ва турмуш тарзимга мос тушади. Айтганча, бу менинг севимли Coca-Cola ичимлигим. Буларнинг барчаси фотосурат орқали обуначиларга етказилган менинг илҳомим бўлди. Рақобатбардош меҳнатимга берилган юксак баҳо учун барчангизга ташаккур».
Кўргазма очилиши доирасида шаҳар аҳолиси арт-перформанс, ёш ижрочиларнинг чиқишлари, ҳамда ғолибни ва танловнинг барча иштирокчиларини тақдирлаш маросими томошабинига айланишди.
Реклама ҳуқуқлари асосида
201views0replies
0

Комментарии