Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда 5 туп элдор қарағай кесилиб, машинага ортиб кетилди

Салкам 90 млн сўмлик зарар келтирган фуқарога 1,5-3 млн сўм жарима солувчи модда билан иш очилди.

311views0replies
0

Тelegram

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Давлат Экология қўмитаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, “Самарқанд автотеххизмат” МЧЖ биноси рўпарасида йўл таъмирлаш ишлари олиб бориш жараёнида 5 туп элдор қарағайи дарахтлари фуқаро А.Л. томонидан ноқонуний равишда кесиб олиб кетилган. Шунингдек, ушбу фуқаро бошқарувидаги автотранспорт воситаси “Самарқанд автотеххизмат” МЧЖга тегишли эканлиги аниқланди.
Бироқ, МЖЧ масъуллари бу ҳуқуқбузарлик ҳолатидан бехабар эканлигини, ҳуқуқбузарлик ҳолати А.Л. томонидан содир этилганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан тегишли тартибда МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига (БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача) мувофиқ маъмурий жарима ҳамда 86,4 млн сўм миқдорида ўсимлик дунёсига етказилган зарар бўйича даъво белгиланди.
Ҳозирда ҳужжатлар суд органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.
311views0replies
0

Комментарии