Поиск
RUUZ

Происшествия

Сурхондарёда 3 синф бола мактаб ҳовлисида вафот этди

Аниқланишича, бир аёл болани касал ҳолида мактаб ҳовлисига ташлаб кетган. Натижада, бола вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

1592views0replies
0

Иллюстрация / Яндекс

Сурхондарё вилояти прокуратураси Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 27 сентябрь куни соат 17:25 ларда Денов тумани Буюк ипак йўли маҳалласида яшовчи М.Қ. (аёл) ўзига олдиндан таниш бўлган, 2013 йилда туғилган вояга етмаган З.Қ.ни Сариосиё туманига олиб бориб, кейин уйига қайтиб келган вақтида З.Қ.нинг соғлиги ёмонлашиб қолган.
Аммо, М.Қ. буни била туриб, боланинг ҳаёти хавф остида қолганлиги ва ўзини-ўзи ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўлганлигини англаган ҳолда унга ёрдам кўрсатмасдан, шу маҳаллада жойлашган 15-мактабнинг ҳовлисига олиб бориб ташлаб кетган.
Оқибатда, вояга етмаган З.Қ. мактаб ҳовлисида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Қ.га нисбатан ЖКнинг 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари туман ИИБ ТБ томонидан олиб борилмоқда.
Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинди.
1592views0replies
0

Комментарии