Поиск
RUUZ

Общество

"Видеодаги ходимларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилган" — ИИВ ҳолатга изоҳ берди

ИИВ ижтимоий тармоқда ИИО ходимлари бир кишини дўппослагани акс этган видео юзасидан расмий маълумот берди.

1025views1replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ИИО ходимлари фуқарони дўппослаётгани акс этган видео тарқалди. ИИВ юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат 2021 йилнинг 14 июль куни Фарғона шаҳри ички ишлар бўлимида содир этилган бўлиб, ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан  ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда 2021 йил 2 декабрда мазмунан кўриб чиқишлик учун суд органларига юборилган. 
Мазкур жиноят иши жорий йилнинг 23 август куни Фарғона вилояти ЖИБ суди томонидан апелляция тартибида кўриб чиқилиб, ходимларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилган ва оқлов ҳукми чиқарилган.
1025views1replies
0

Комментарии