Поиск
RUUZ

Политика

АҚШнинг Москвадаги элчихонаси Россиядаги ватандошларига зудлик билан мамлакатни тарк этишга чақирди

Қайд этилишича, Россияда эълон қилинган қисман сафарбарлик туфайли, қўш фуқароликка эга одамлар армияга чақирилиши мумкин.

90views0replies
0

ИЗВЕСТИЯ/Зураб Жавахазе

АҚШнинг Москвадаги элчихонаси Россиядаги ватандошларига мурожаат қилиб, зудлик билан мамлакатни тарк этишга чақирди.
“AҚШ фуқаролари Россияга саёҳат қилмасликлари керак, Россияда истиқомат қилувчи ёки саёҳат қилганлар эса чекланган тижорат имкониятлари сақланиб қолган ҳолда Россияни зудлик билан тарк этишлари керак”, - дейилади элчихона сайтида. 
AҚШ элчихонасининг аниқлик киритишича, унинг америкалик фуқароларга ёрдам бериш имконияти кескин чекланган ва жумладан, транспорт имкониятлари бирданига яна чекланиб қолиши мумкин.
"Aгар сиз Россияни тарк этмоқчи бўлсангиз, имкон қадар тезроқ ўзингиз ҳаракат қилишингиз керак", - дея хабар берган элчихона
Элчихона шунингдек, AҚШ фуқароларига Россияда тинч йиғилишлар ва сўз эркинлиги кафолатланмаганини эслатган.
"Барча сиёсий ёки ижтимоий норозиликлардан қочинг ва ушбу тадбирларда хавфсизлик ходимларини суратга олманг. Россия ҳукумати намойишларда қатнашган AҚШ фуқароларини ҳибсга олди”, - дейилади хабарда.
90views0replies
0

Комментарии