Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда 1 октябрдан онунчиликда нималар ўзгаради?

Ўқув курсларида ўқиш учун имтиёзли кредит, IT лoйиҳаларига 1 миллиард сўмгача грантлар, Қoрақалпoғистoнлик ёшларга 7 йил муддатга кредит — қонунчиликдаги шу ва бошқа ўзгартиришлар 1 октябрдан кучга киради.

198views0replies
0

Ўзбекистонда 1 октябрдан қонунчиликда қуйидаги ўзгариш ва янгиликлар бўлади.
НТТларнинг ўқув курсларида ўқиш учун имтиёзли кредит ажратилади
Қарорга мувофиқ, нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида ўқиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилади.
Бунда таълим кредитлари:
  • Марказий банкнинг асосий ставкасида (15%);
  • БҲМнинг 65 бараваригача 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга ажратилади;
  • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандлари учун таълим кредити олишда гаров ва кафиллик талаб этилмайди.
Қoрақалпoғистoнлик ёшларга 7 йил муддатга қарз маблағлари берилади
Жорий йилнинг 1 октябр санасидан 2028 йил 1 январгача Қорақалпоғистон Республикасидаги ёш тадбиркорларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун зарур асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали 7 йил муддатга қарз маблағлари берилади. Бунда кредит 14 фоиз ставкада, 7 йилгача муддатга, шу жумладан 2 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 10 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади
IT лoйиҳаларига 1 миллиард сўмгача грантлар эълoн қилинади
Болалар учун мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш ва эфирга узатиш бўйича ҳар йили энг яхши 30 та лойиҳа учун ҳар бири БҲМнинг 300 бараваригача (90 млн. сўмгача) бўлган танлов эълон қилинади.
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов асосида 1 миллиард сўмгача грантлар ажратиш тартиби жорий қилинади. 
Ўзгалар парваришига муҳтож болаларнинг қонуний вакиллари тўғрисидаги маълумотлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига электрон тақдим этиб борилади
Шунингдек, 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақалар ҳамда парваришлаш нафақаси фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда “проактив шакл”да тайинланади
"Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларидаги тарбиячилар ҳар йили камида бир маротаба малака ошириш курсларида ўқитилади
Кўп квартирали уй-жойлар хатлoвдан ўтказилади
Республика ҳудудидаги кўп квартирали уй-жойларни йиллар кесимида зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади ва хатлов натижасига кўра эксплуатация муддатини ўтаб бўлган сейсмик заиф ва авария аломатлари аниқланган кўп квартирали уй-жойлар ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуриш бўйича таклифлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиб борилади.
Айрим соҳаларда давлат космик мониторинги йўлга қўйилади
Қонунчиликка кўра, қуйидаги 7 та ижтимоий-иқтисодий соҳада босқичма-босқич мажбурий тартибда сунъий йўлдош аппаратлари орқали давлат космик мониторингини амалга ошириш тизими йўлга қўйилади:
— Ўрмон хўжалиги;
— Қишлоқ хўжалиги;
— Геология ва кон-металлургия;
— Сув хўжалиги;
— Транспорт ва йўл хўжалиги;
— Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
— Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш.
Мол-мулкка тақиқ қўйилганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади
Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимида мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб (хатлаб) қўйилганлиги, шунингдек тақиқлаб (хатлаб) қўйиш бекор қилинганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади.
198views0replies
0

Комментарии