Поиск
RUUZ

Происшествия

Қарши туманида канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди

Бир неча кун аввал бола йўқолиб қолган. Шундан сўнг, унинг уйидагилари қидирувга берган. Прокуратура текширув бошлади.

196views1replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz’га маълум қилишича, жорий йилнинг 21 сентябрь куни соат 15:00 ларда Қарши туманида истиқомат қилувчи 2007 йилда туғилган Т.Д. уйидан велосипед билан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Шундан сўнг, унинг яқинлари болани қидирувга берган.
Орадан маълум вақт ўтгандан кейин бола жасади Қарши магистраль канали ёнидан топилган. Боланинг каналдан жасади оқиб кетаётганда фуқаролар томонидан олиб чиқилган. Ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган.
Қайд этилишича, ҳозирда Қарши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
196views1replies
0

Комментарии