Поиск
RUUZ

Общество

Бешта туман ҳокими ишдан олинди

Президент қарори билан Асака, Андижон ва Пахтаобод, Фарғона ва Нуробод туманлари ҳокимлари лавозимидан озод этилди.

497views0replies
0

Андижон тумани ҳокими А.Эгамбердиев фуқароларни қабул қилмоқда

Президент қарори билан Андижон вилоятининг Асака ва Андижон, Фарғона вилоятининг Фарғона, Андижон туманининг Пахтаобод ва Самарқанд вилоятининг Нуробод туманлари ҳокимлари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Қайд этилишича, Асака тумани ҳокими М.Алихонов ва Фарғона тумани ҳокими Ш.Мўминов ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани, фаолиятида йўл қўйган бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Шунингдек, Пахтаобод тумани ҳокими Э.Усмонов ва Нуробод тумани ҳокими Ш.Юлдашев раҳбарлик этикаси қоидаларига риоя этмагани, хизмат ваколатидан четга чиқиб қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйгани учун, Андижон тумани ҳокими А.Эгамбердиев эса давлат хизматчиси этикасига номуносиб хатти-ҳаракатлари, раҳбарлик маданиятини сақламагани, ўтказилган қабулларда фуқароларга ҳурматсизликка йўл қўйгани ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
497views0replies
0

Комментарии