Поиск
RUUZ

Происшествия

Видео олиш учун поезд линиясидаги симёғочга чиққан 16 ёшли болани 27500 волтли ток урди

Наманганлик йигит бу йўл билан ижтимоий тармоқдаги обуначиларини кўпайтирмоқчи бўлган.

508views0replies
0

Видеодан кадр

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 19 сентябрь куни соат 19:05 ларда содир бўлган.
2006 йилда туғилган бола Наманган тумани Миришкор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи "Тўрақўрғон-Ровустон" темирйўл бекатлари оралиғининг 81 км 1-бекатида темирйўл изининг ён қисмида жойлашган 52- таянч юқори кучдаги электр ток симёғочига чиқиб, суратга тушмоқчи бўлган.
Оқибатда, уни 27 500 волт кучланишдаги электр токи уриб, тан жароҳати олган ва туман ТТЁ бўлимининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
“Бемор реанимацияга келтирилган пайтда шок ҳолатда бўлган. Кўрсатилган ёрдамлардан сўнг бемор шокдан чиқарилди. Ҳозирда беморнинг ҳолати стабил, режали муолажаларни оляпти”- дейди шифокор.
508views0replies
0

Комментарии