Поиск
RUUZ

Происшествия

"Бухоро нефт базаси" МЧЖнинг 7 нафар мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

МЧЖ собиқ бош ҳисобчиси ва бошқа мансабдорлари ҳужжатларни қалбакилаштиргани ва 8,5 млрд сўмлик нефтни талон-торож қилгани аниқланди.

411views0replies
0

“Бухоро нефт базаси” ташкилотининг 7 нафар мансабдор шахслари ва “Sity Kemping Bukhara” МЧЖ собиқ раҳбари ва таъсисчиси давлат мулкини талон-торож қилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Бухоро нефт база” МЧЖ собиқ бош ҳисобчиси Ғолиб Комилов ҳамда бошқа мансабдор ва моддий жавобгар шахслари мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали жамиятнинг 8,5 млрд сўмлик нефт маҳсулотларини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилишган.
Собиқ бош ҳисобчиси жамиятда юритилган “1-С” электрон дастурига нефт маҳсулотлари учун тўлов амалга оширилганлиги ҳақида сохта маълумотлар киритган. У жиноий шериги Тўлқин Муродов раҳбарлигида ташкил қилинган “Sity Kemping Bukhara” МЧЖ ва бошқа корхоналарга нефт маҳсулотларини олдиндан тўловларсиз бериб юбориш ҳамда “Бухоро нефт база” МЧЖ ҳисоб рақамидан молиявий ёрдам сифатида пул маблағлари кўчириш орқали давлатнинг 3,3 млрд сўмлик мулкини талон-торож қилиб, ўзларининг шахсий манфаатлари учун ўзлаштириб юборган.
Аниқланишича, “Sity Kemping Bukhara” МЧЖ дастлаб Т.Муродов ва Ғ.Комилов таъсисчилигида ташкил қилинган, кейинчалик, жиноят иши қўзғатилгунга қадар жамиятнинг улушлари А.Тўймуродовга (Б.Атамурадовнинг ўғли) ва Д.Тўраевага (Т.Муродовнинг турмуш ўртоғи), у эса опаси Н.Тўраевага ўтказган.
Давлат ва жамоат манфаатларига жуда кўп миқдордаги зарарни етказган Ғ.Комилов ва Т.Муродовга суднинг ажримига асосан “қамоққа олиш тарзидаги” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Айбланувчилар томонидан етказилган зарарнинг 5,3 млрд сўми ундирилиб, 4 млрд сўмлик мол-мулклари, шу жумладан “Sity Kemping Bukhara” МЧЖ номидаги мулклари хатланган.
Тергов натижасида, “Бухоро нефт база” МЧЖнинг 7 нафар мансабдор ва моддий жавобгар шахсларига ЖКнинг тегишли моддалари билан айблов эълон қилиниб, жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилди.
Тўлқин Муродов тергов органидан яширинганлиги сабабли жиноят ишининг унга нисбатан қисми алоҳида иш юритувга ажратилди.
У ИИБ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 10 сентябрда Тошкент шаҳрида ушланиб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди. Ҳозирда, жиноят ишининг у ва бошқаларга оид қисми бўйича тергов ҳаракатлари кетяпти.
411views0replies
0

Комментарии