Поиск
RUUZ

Общество

Учта вилоятда электротехника саноати бўйича деярли 150 млн долларлик лойиҳа ишга туширилади

Президент шунингдек, бир қатор вилоят ҳокимларига бир ой муддатда 100 млн долларлик лойиҳалар тўпламини шакллантиришга топшириқ берди.

77views0replies
0

president.uz

Шавкат Мирзиёев 26 сентябрь куни электротехника саноатидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспортини кенгайтириш мақсадида "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига:
— Тошкент вилоятида электр жиҳозлари ишлаб чиқариш бўйича 58 миллион долларлик 14 та лойиҳани;
— Фарғона вилоятида маиший техника ва кабель симлари ишлаб чиқариш бўйича 56 миллион долларлик 9 та лойиҳани;
— Андижон вилоятида 34 миллион долларлик маиший техника ишлаб чиқариш бўйича 8 та лойиҳани ишга тушириш топширилди.
Сирдарё, Наманган, Навоий, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимларига бир ой муддатда 100 миллион долларлик лойиҳалар тўпламини шакллантиришга топшириқ берилди.
Келгуси йилдан бошлаб Инновацион ривожланиш вазирлиги электроника ва микро-электроника йўналишида илмий, тажриба-конструкторлик ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиб бориши белгиланди.
Бош прокуратура, Божхона ва Солиқ қўмиталарига маиший техникалар ноқонуний айланмаси ва контрабандасига йўл қўймаслик устидан назоратни кучайтириш топширилди.
Охирги йилларда аҳоли хонадонларининг маиший техникага бўлган талаби ҳар йили 10-15 фоизга ошмоқда. Бу уларнинг сервис хизматига ҳам талаби ортиб бормоқда, дегани. Мутасаддиларга йирик ишлаб чиқарувчилар билан бирга ҳудудлардаги касб-ҳунар мактабларида маиший техникаларга хизмат кўрсатишга ўқитишни йўлга қўйиш топширилди.
77views0replies
0

Комментарии