Поиск
RUUZ

Реклама

INSON суғурта компанияси суғурта хизматларини расмийлаштириш бўйича янги онлайн-платформани синовдан ўтказишни бошлади

Тез орада INSON суғурта ташкилоти Англиянинг Crosure Limited компанияси билан ҳамкорликда яратилган янги онлайн платформа ва мобил иловасини тақдим этади.

76views0replies
0

Рақамлаштириш даврида дунё ва шу билан бирга суғурта фаолияти хам ўзгариб бормоқда. COVID-19 пандемияси жаҳонда хам, Ўзбекистонда хам улкан ривожланиш салоҳиятига эга бўлган онлайн суғурта бизнесига ўтиш учун қўшимча туртки бўлди.
Онлайн суғурта - бу суғурта хизматларининг харид жараёнини соддалаштиради ва қулайлаштиради. Рақамли суғурта ечимлари (insurtech) эса бозорнинг барча иштирокчилари, яъни суғурта компаниялари, агентлар, брокерлар ва суғурта хизматларидан фойдаланувчиларнинг ўзаро алоқалари самарадорлигини сезиларли даражада оширади.
Inson Online суғурта хизматларини расмийлаштириш учун қулай онлайн воситадир. Компания онлайн платформаси орқали ҳар бир киши маҳаллий бозорда унга ўхшаши яъни аналоги бўлмаган илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда суғурта полисларини расмийлаштириш имкониятига эга бўлади.
Ушбу инновацион маҳсулот Ўзбекистон суғурта бозорини ривожлантириш ва рақамлаштиришни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Inson компанияси ўз фаолиятида аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати, жозибадорлиги, самарадорлиги ва қулайлигини оширишга қаратилган рақамли технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ташкилот, шунингдек, маҳаллий ва халқаро миқёсда IT-хизмат провайдерлари, жумладан, суғурта технологиялари сотувчилари билан фаол ишлар олиб боряпти.
Англиянинг Crosure Limited компаниясининг фаолияти мавжуд суғурта моделлари муаммоларини ҳал қилиш учун технологиянинг замонавий ютуқларидан (хусусан, сунъий интеллект, машинали ўқиш ва тармоқ фанларидан) фойдаланишга қаратилган.
Ушбу компаниянинг ходимлари, Оксфорд ва Кембриж университетларининг IT соҳасида докторантураларининг иқтидорли битирувчилари Inson Online иловаси ва платформасини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этишмоқда. 
"Бизнинг инновацияларимиз мижоздан бошланади. Ҳар куни биз таклиф қила оладиган хизматларни яхшилаш ҳақида ўйлаймиз ва мижознинг ҳаётини яхшилайдиган технологияларни қунт билан ишлаб чиқамиз. Бозордаги муваффақият ва аҳоли ишончининг сири айнан шунда - Inson да мижозларнинг талаблари асосий сифат мезонига айланган”, – дейди компания бош директори Абдуазиз Абдусатторов.
Тез орада ишлаб чиқилган платформанинг расман ишга туширилиши шарафига тақдимот бўлиб ўтади. Тадбирда бўлажак фойдаланувчилар, танқидчилар ва IT-мутахассислари иштирок этади. Меҳмонлар Inson Online ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини қолдиришлари, шунингдек, жорий қилинган ечимни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар беришлари мумкин. Платформанинг режалаштирилган ишлашида сунъий интеллект воситалари, машинали ўқиш ва суғурта жараёнларини роботлаштириш қўлланилади.
Inson Ўзбекистон суғурта бозорида жадал ривожланаётган компания ҳисобланади. Ўтган андеррайтинг йилида компания суғурта мукофотларини тушумини бир неча баробар ортишига эришиш билан бирга ўз филиаллари тармоғини 40 та филиалга кенгайтирди, ишончлилик рейтингини А++ (S&S Ratings)гача оширди ва бугунги кунда суғурта хизматлари маҳсулотлари қаторини кўпайтирди, шунингдек устав фондининг капитал миқдори 37 миллиард сўмга етказилди.
Inson хизматлари ҳақида батафсил маълумотни сайтда ёки қуйидаги телефон рақами орқали олишингиз мумкин:
Сайт: insuranceon.uz
Телефон: +998781130007
Реклама ҳуқуқлари асосида
76views0replies
0

Комментарии