Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

381views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

2022 йил 26 сентябрь куни соат 16:40 ларда Тошкент шаҳар Миробод тумани Нукус кўчасида бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчилар;
— 1996 йилда туғилган Н.Ф. бошқарувидаги Toyota;
— 1998 йилда туғилган М.М. бошқарувидаги Nexia-1;
— 1986 йилда туғилган Ж.Ж. бошқарувидаги Spark;
— 2000 йилда туғилган Н.А. бошқарувидаги Labo иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. 
Ҳодиса натижасида, Spark ҳайдовчиси Ж.Ж. ҳамда Labo ҳайдовчиси Н.А. тан жароҳати олган, воқеа жойига тез тиббий ёрдам ходимлари келиб биринчи ёрдам кўрсатишган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
381views0replies
0

Комментарии