Поиск
RUUZ

Общество

Осиёдаги энг йирик авиаташувчи Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўймоқда

Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси Урумчи ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди.

108views0replies
1

planespotters.net

Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
China Southern Airlines авиакомпанияси Урумчи ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди. Биринчи йўловчи рейси 14 октябрга белгиланган. Мунтазам рейслар Boeing 737 ва Boeing 787 самолётларида ҳафтасига бир марта жума кунлари амалга оширилади.
China Southern Airlines — Хитойнинг Гуандун вилояти, Гуанчжоу шаҳрида жойлашган авиакомпания. Бу самолётлар паркининг ҳажми бўйича Осиёдаги энг йирик авиакомпания, шунингдек, Осиёдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади.
108views0replies
1

Комментарии