Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари икки мамлакат ҳукумат делегацияларининг Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича қўшма мажлиси баённомасини имзоладилар.
Ушбу баённома давлат чегарасининг айрим участкалари бўйича янги шартнома лойиҳасини келишиш тартибини бошлаш имконини беради. Бу ҳақда Қирғизистон вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжатни Ўзбекистон томонидан Бош вазир Aбдулла Aрипов, Қирғизистон томонидан – Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси, Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Қамчибек Ташиев имзолади.
"Бугун Қирғизистон ва Ўзбекистон яқин қўшни, ҳақиқий дўст ва стратегик шерикдир. Қирғизистон Ўзбекистон билан сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт, минтақалараро, маданий-гуманитар алоқаларни янада кенгайтиришга тўлиқ тайёр", — деди Қамчибек Ташиев.
Aбдулла Aрипов, ўз навбатида, Ўзбекистон томони қирғиз-ўзбек давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома лойиҳасини келишишга тўлиқ қатъий эканини тасдиқлади.