• 11 783 сум
    -14.45
  • 13 689 сум
    -51
  • 140 сум
    1.7
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 783 сум
    -14.45
  • 13 689 сум
    -51
  • 140 сум
    1.7
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 26 сентября 2022

Шавкат Мирзиёев ушбу ҳафта Жаҳон банки вице-президентини қабул қилади

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг ушбу ҳафтага режалаштирилган тадбирлари ҳақида маълумот берди.

670
0
president.uz

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ учун навбатдаги брифингда давлат раҳбарининг 19-23 сентябрь кунлари бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлари тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, жорий ҳафтада давлат раҳбари ҳузурида қатор муҳокамалар ўтказиш режалаштирилган, улар орасида қуйидагилар алоҳида аҳамиятга эга:

- электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан соҳа раҳбарларининг ҳисоботи;

- архитектура-қурилиш олийгоҳлари трансформациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот.

Шунингдек, президент Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьердени қабул қилади.

670
0