Поиск
RUUZ

Общество

Дубай - Наманган - Дубай йўналишида авиақатновлар бошланди​​

Flydubai авиакомпанияси Наманганга биринчи мунтазам рейсни амалга оширди.

33views0replies
0

25 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 2:16 да Дубай — Наманган — Дубай йўналиши бўйича парвоз қилган Flydubai компаниясининг Boeing 737 самолёти биринчи марта Наманган халқаро аэропортига қўнди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Борт анъанага кўра сув аркаси билан, экипаж ва йўловчилар эса карнай ва сурнай садолари остида гуллар билан кутиб олинди.
Дубайдан Наманганга мунтазам қатновлар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.Эслатиб ўтамиз, Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай аэропортида жойлашган давлат авиакомпанияси илгари Тошкент ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлаган эди.
33views0replies
0

Комментарии