Аввалроқ ижтимоий тармоқда халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши айрим кўчаларда ҳаракат тезлигини 60 км/соатгача камайтириш таклифини рад этгани ҳақида маълумот тарқалган эди.
Бу маълумотга шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати изоҳ берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан илгари сурилган таклиф рад этилмаган. Аммо бу масалани халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида қайта муҳокама қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Тошкент йўлларида тезликни 60 км/соатгача камайтириш таклифи рад этилгани ҳақидаги маълумотни шаҳар кенгаши асоссиз дея атади.
Бундай таклиф билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан илгари сурилган.