Поиск
RUUZ

Общество

Fitch Rating “Ўзбекнефтгаз”нинг кредит рейтингини кўтарди

Fitch Rating халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг халқаро кредит рейтингининг баҳосини BB- (барқарор) даражада тасдиқлади.

27views0replies
0

Иллюстрация

2022 йилнинг 23 сентябрь куни “Fitch Rating” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекнефтгаз” АЖ кредит рейтинги бўйича ўзининг навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ кредит рейтингининг баҳоси BB- (барқарор) даражада тасдиқланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан 2021 йилнинг февраль ойида жамиятнинг халқаро кредит рейтингларини олиш бўйича тизимли ишлар бошланган ва бунинг натижасида ўтган йилнинг сентябрь-октябрь ойларида халқаро рейтинг агентликларидан рейтинглар олинган эди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ кредит рейтинги тасдиқланиши муносабати билан эълон қилинган ҳисоботида “Fitch Ratings” агентлиги “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг давлат билан мустаҳкам алоқаларини унинг рейтингини баҳолашнинг асосий омиллари сифатида таъкидлаган.
Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, 2022 йилнинг 1 апрелида “Fitch Ratings” агентлиги Ўзбекистоннинг узоқ муддатли кредит рейтингини “барқарор” башорати билан “BB-” даражасида сақланиб қолганини тасдиқлаган эди.
Айтиш керакки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ўзбекистондан суверен даражада халқаро кредит рейтингини олган ва сақлаб келаётган биринчи компания ҳисобланади.
Маълумот учун: “Fitch Ratings” - америкалик корпорация, асосан рейтинг агентлиги сифатида танилган. Халқаро рейтинг агентликларининг “Катта учлик” деб аталмиш бирлигидан ўрин олган. Жаҳон кредит бозорларини мустақил ва истиқболли кредит рейтинглари, тушунчалари ва маълумотлари билан таъминлашга ихтисослашган.
Кредит рейтинги - бу риск омилларини баҳолаш асосида қарз олувчининг умумий кредит тўловига лаёқати ёки муайян қарз мажбуриятлари бўйича қарз олувчининг кредит тўловига лаёқатлилиги ҳақидаги рейтинг агентлигининг фикри.
“BB-“ даражаси кредит хавфлари мавжуд бўлиши мумкин экани, бироқ компания инвесторлар ва кредиторлар олдидаги молиявий мажбуриятларини бажара олишини билдиради.
27views0replies
0

Комментарии