• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 24 сентября 2022

Ўзбекистонда Дания ҳукуматининг Фахрий консуллиги очилади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов даниялик ҳамкасби Жеппе Себастян Кофод билан музокаралар ўтказди.

24 сентября 2022
333
0
ТАСС / Илюстрация

Кеча, 23 сентябрь куни БМТ Бош Aссамблеясининг 77-сессияси доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Дания ташқи ишлар вазири Жеппе Себастян Кофод билан музокаралар ўтказди, дея хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги. 

Учрашувда Владимир Норов Ўзбекистон томони Дания ҳукуматининг Ўзбекистонда Фахрий консуллик очиш ҳақидаги қарорини олқишлашини айтди. Қайд этилишича, Тошкент ва Копенгаген БМТ ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга тайёр.

ТИВ хабарига кўра, томонлар ўзаро ташрифлар ва амалий тадбирларни ташкил этиш орқали сиёсий мулоқотни фаоллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўриш муҳимлигини таъкидладилар. Ўзбекистон ва Дания ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик ва маслаҳатлашувлар тўғрисида Протокол тузиш таклиф этилди.

Савдо ва сармоявий алоқалар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида томонлар манфаатдор идораларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш масалаларини ўрганишга келишиб олдилар.

24 сентября 2022
333
0