Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонада ЙТҲ оқибатида 18 ва 21 ёшли фуқаролар вафот этди

18 ёшли Nexia ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиши натижаcида автомобиль бетон тўсиққа урилган.

154views0replies
0

Видеодан кадр

Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 22 сентябрь куни Олтариқ тумани “Тегирмонбоши” МФЙ ҳудудидан ўтган йўлда Қўқон-Фарғона йўналиши бўйлаб келаётган Nexia ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, ўнг томонда турган бетон тўсиққа урилган. 
Натижада, 2003 йилда туғилган автомашина ҳайдовчиси ва унинг ичида бўлган 21 ёшли йўловчи воқеа жойида вафот этган. Яна бир нафар йўловчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳарактлари олиб борилмоқда.
154views0replies
0

Комментарии