Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозов вафот этди

Хонанда узоқ вақт давом этган касалликдан сўнг 61 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

426views0replies
0

Видеодан кадр

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда, бастакор Равшан Намозов (1961−2022) узоқ вақт давом этган касалликдан сўнг вафот этди. Бу ҳақда шоир Бобур Бобомурод ўзининг Telegram-саҳифаида маълум қилди.
Равшан Намозов 1961 йил 10 июлда Термизда туғилган.У фаолиятини 1989 йили ташкил этилган "Қарс" гуруҳида бошлаган. 1985 йил Германия ўтказилган "Ёшлар фестивалида", 1989 йили Олмаотада ташкил этилган "Осиё овози" кўрик-танловида Гранд-Прини қўлга киритган. 1991 йилдан буён яккахон ижод қилаётган хонанда 1993 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган.
Хонанда шунингдек, "Чипрадалли", 'Ковушим", "Ёр-ёр ёрон-эй', "Биё-биё", "Хаёл", "Мана шунақа" каби қўшиқлари билан танилган.
426views0replies
0

Комментарии