Поиск
RUUZ

Общество

Метрополитен ходими $1000 пора олаётганда ушланди

У бу пул эвазига фуқарони метрополитенга ишги олиб киришга ваъда берган.

108views0replies
0

“Toshkent metropoliteni” DUK Ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 22 сентябрь куни метрополитен таркибий тузилмасида коррупцияга оид жиноят ҳолати фош этилди.
Аниқланишича, метрополитен таркибий тузилмаси ходими Р.Р. фуқаро Л.Л.нинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйиш эвазига 1000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Унга нисбатан ЖКнинг 28,168-моддаси 2-қисми "а" банди ва 28,211-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ўрнатилган тартибда қамоққа олинган.
108views0replies
0

Комментарии