• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 сентября 2022

Мактаб ўқувчиларининг соч соқоли олинмагани учун уларнинг ота-оналари жаримага тортилгани айтилди

Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

773
0
UzNews.uz

Сочи ўстирилганлиги, соқоли олинмаганлиги учун мактаб ўқувчиларининг ота-онаси гўёки жаримага тортилгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати муносабат билдирди.

Унга кўра, мазкур ҳолат ҳақиқатдан йироқ бўлиб, ўқувчининг ташқи қиёфаси учун ота-оналар маъмурий жавобгарликка тортилмайди, дейилади хабарда.

Маълумот учун, МЖтКнинг 47-моддасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

773
0