Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда тарихий обидаларга зарар етказган 25 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди

Бош прокуратура ва тегишли идора вакиллари томонидан пойтахт архитектура иншоотлари ҳолати ўрганилди.

76views0replies
0

sud.uz

Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабарига кўра, пойтахтда мавжуд 290 та тарихий биноларнинг 167 таси ташкилот ва идоралар томонидан фойдаланилмоқда. 
Ўрганишлар фойдаланувчилар томонидан объектлардан нотўғри фойдаланиш ва зарар етказиш ҳолатлари мавжудлигини кўрсатди.
Жумладан, ўзбошимчалик билан 29 та архитектура ёдгорлигига зарар етказган ҳолда 818 дона кондиционер ҳамда 20 та объектга 36 та соябон ва баннер ўрнатилган. Масалан, давлат муҳофазасига олинган Тошкент иқтисодиёт университети биносига 30 та, Фанлар академиясига 49 та ёки Транспорт университетига 98 та кондиционер ўрнатилган.
Назорат тадбирларида 21 та объектдаги қонун бузилиши ҳолатлари фойдаланувчиларнинг ўзи томонидан бартараф этилиши таъминланган. Шу билан бирга, 25 та объект фойдаланувчисига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар қўзғатилиб, судларга юборилди.
Хусусан, “Ўзархив”, Бадиий академия, Фанлар академияси, Руҳий касалликлар клиник шифохонаси, “Геология музейи”, “Бошплан ЛИТИ” корхонаси ва бошқа идоралар масъул шахсларининг жавобгарлик масаласи ҳал этилган.
76views0replies
0

Комментарии