Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда ипотека кредитларини тўлаш шартлари енгиллаштирилади

Иккиламчи бозордан уй сотиб олиш учун ипотека кредитларини қайта молиялаштиришда етакчи компанияга 300 млрд сўм берилади. Президент тегишли қарорга имзо қўйди.

393views0replies
0

UzNews.uz

Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори қабул қилинди.
Унга мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилган фуқароларнинг уй-жойларни сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.
Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг саксон бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади. 
2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилади.
Шунингдек, 2021 йилда янги тартиб асосида ипотека кредитлари ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида берилган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилади.
Тижорат банклари томонидан аҳолига берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компаниясига 300 миллиард сўмгача бюджет ссудаси ажратилади.
Мазкур сумма Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг халқаро молия ташкилотларидан Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун жалб этилган маблағлар ҳисобидан 3 йил муддатга 12 фоиз ставкада ва фоиз тўловларини ҳар 6 ойда тўлаш шарти билан берилади.
393views0replies
0

Комментарии