Поиск
RUUZ

Общество

Андижонда икки нафар банк ходими 111 млн сўм пенсия пулларини қиморга тикиб юборди

Улар банкоматларга нақд пулларни жойлаштириш вақтида махсус муҳрларни бузиб, пулларни талон-торож қилишган.

95views0replies
0

Видеодан кадр

 Андижон вилояти Булоқбоши тумани АТБ филиалининг пенсия ва нафақа тўловлари билан ишлаш шўъбаси, пенсия ва нафақа тарқатиш бўйича кассири ва филиалнинг шу ўйналиш бўйича бухгалтерлар назоратчиси филиал бошлиғи томонидан филиалга қарашли банкоматларга масъуллик хизмати бириктирилганлигидан фойдаланиб банкоматларга нақд пулларни жойлаштириш вақтида махсус муҳрларни бузиб, пулларни талон-торож қилишган.
Дастлаб филиал биносида жойлашган банкоматдан 4 миллион 200 минг сўм пулларни олишади. Ушбу ходимлар ўз ишини давом эттириб талон-торож қилинаётган пулларнинг миқдорини оширишади.
Туманнинг Нефтчилар маҳалласида жойлашган банкоматдан 41 миллион 800 минг сўм ҳамда Ширмонбулоқ маҳалласида жойлашган банкоматдан 65 миллион сўм, жами 111 миллион сўм нақд пулларни қўлга киритишиб, ушбу пулларни замонавий қимор ўйинларига сарфлаб юборишган.
Прокуратура ходимининг айтишича, талон-торож қилинган ушбу пуллар терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида тўлиқ қопланган.Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
95views0replies
0

Комментарии