Маълумотда келтирилишича, бу йил энг кўп ғолиб бўлган давлатлар рўйхатида биринчи ўринни Миср эгаллаган (5 529). Иккинчи ўринни эса Жазоир 5 526 банд қилган. Ўзбекистон учинчи ўринни эгаллаган (5 511).
Шунингдек, кейинги ўринларда Эрон (5 506) , Россия (5 505), Судан (4 863) ва Марокаш (4 469) бормоқда.
Рўйхатда Марказий Осиё давлатларидан ҳам кўп сонли фуқаролар ғолиб бўлганлиги келтирилган. Унга кўра, Қозоғистон (1 978), Қирғизистон (2 846), Тожикистон (2 485), Туркманистон (555).