• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 22 сентября 2022

Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Овоз бериш натижасига кўра Зойир Мирзаев расман вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.

252
0
president.uz

Тақдимотдан сўнг вилоят кенгаши депутатлари номзоднинг таклиф ва режаларини муҳокама қилди, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Тошкент вилояти ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

"Сессия якунида Шавкат Мирзиёев халқ вакиллари томонидан юксак ишонч билдирилган Зойир Мирзаев энди ўз фаолиятида адолат, садоқат, ҳалоллик, масъулият, фидойилик каби хислатларни намоён этиб, Тошкент вилояти аҳлига астойдил хизмат қилиши лозимлигини таъкидлади", — дейилади хабарда.

Бунда, энг аввало, халқнинг дардини эшитиш ва муаммоларини ҳал этиш, инсон қадрини улуғлаш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича ишларни амалга ошириши зарурлиги қайд этилди.

252
0