Поиск
RUUZ

Общество

"Ҳисор” қўриқхонасида кам учрайдиган Тян-Шан қўнғир айиқлари камерага тушди

Кадрларда қўриқхона ҳудудида озиқ-овқат излаб юрган жигарранг айиқлар тасвирланган.

342views0replies
0

Видеодан кадр

Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги “Ҳисор” давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқонлар Тян-Шан қўнғир айиқларини камера объективига муҳрлади. Бу ҳақда Экокўмита хабар бермоқда.
Тян-Шан қўнғир айиғи ТМХИ Қизил рўйхати ва Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган.
У республика фаунасининг ноёб турларидан бири. Мутахассислар тили билан айтганда, табиатан камёб, яъни мозаик тарқалган кенжа тур саналади.
“Ҳисор” давлат қўриқхонаси ҳудудидаги аниқланган айиқлар сони ҳозирда 150 бошдан ортиқ ва қўриқхонанинг деярли барча ҳудудларида учрайди.
342views0replies
0

Комментарии