• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 22 сентября 2022

Келаси ҳафта бошидан Ўзбекистонда кунлар аста секин совий бошлайди

Ўзгидромет мутахассиси шимоли-ғарбий совуқ ҳаво оқими кириб келиши билан кутилаётган ҳавонинг босқичма-босқич совишини маълум қилди.

343
0
UzNews.uz

Келаётган ҳафта бошидан Ўзбекистонда кунлар аста секин совий бошлайди. Бу ҳақда Ўзгидромет етакчи мутахассиси Эркин Абулаҳатов маълум қилди.

Ўзгидрометга кўра, 26 сентябрь куни Қорақалпоғистонда ҳарорат бир кун олдинги кун ҳароратига нисбатан 10-12 даражага пасаяди. Прогнозларда 25 сентябрь куни шимолда ҳарорат максимуми +37 даража иссиқ бўлиши кўрсатилган.

Эркин Абулаҳатовнинг таъкидлашича, мазкур об-ҳаво прогнози Ўзбекистонга ҳафта бошидан шимоли-ғарбий совуқ ҳаво оқими кириб келаётганини англатади. Шимоли-ғарбий совуқ оқим ҳозирги мавсумда республикага ёғингарчилик олиб келмайди.

Тоғлар, айрим тоғ олди ҳамда шарқий вилоятларни (мазкур ҳудудларда ҳам кўп ёғин бўлмайди) ҳисобга олмаганда, республика катта қисмида келаётган ҳафта ёғингарчиликсиз ўтиши мумкин.

343
0