Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон Жанубий Корея ва Европа компанияларидан 40 тагача поезд ва 100 та вагонлар сотиб олиши мумкин

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бир нечта жаҳон компаниялари билан электропоездлар ҳамда замонавий йўловчи вагонларни харид қилиш бўйича музокара ўтказмоқда.

82views0replies
0

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Жанубий Корея ва Европа компанияларидан 140 та электропоезд ва вагонлар сотиб олмоқчи. Бу ҳақда жамият Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Қайд этилишича, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси в.б. Х.Н.Хасилов бошчилигидаги делегация Германиянинг Берлин шаҳрида ўз ишини бошлаган InnoTrans 2022 Транспорт технологиялари халқаро савдо ярмаркасига ташриф буюрган.
Мазкур тадбирда қатнашаётган делегация аъзолари, Франциянинг Alstom, Германиянинг Siemens, Испаниянинг SAF, Швейцария Stadler, Чехиянинг Skoda , Жанубий Корея Hyundai каби дунёнинг етакчи компаниялари билан янги электропоездлар ҳамда замонавий йўловчи вагонларни харид қилиш бўйича қизғин музокаралар олиб боришмоқда.
Учрашувлар натижасига кўра, республиканинг барча вилоятлари орқали тўлақонли темир йўл қатновларини таъминлаш учун 34 та электропоезд, 6 та дизел поезди ҳамда камида 100 та янги замонавий турдаги йўловчи вагонларни харид қилиш мўлжалланган.
82views0replies
0

Комментарии