Поиск
RUUZ

Криминал

Навоийда $7500 пора олган икки адвокат ушланди

Адвокатлар маҳаллий фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишини унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб беришни айтган.

95views0replies
0

t.me/Department_uz

Навоий шаҳридаги адвокатлар ҳайъати адвокати Ҳ.Қ. маҳаллий фуқарога нисбатан ИИО томонидан қўзғатилиб, тергов қилинаётган жиноят ишини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 8 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Аниқланишича, адвокат сўралган пул маблағидан 7500 АҚШ долларини олган вақтида ДХХнинг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚК Департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Ҳ.Қ. 7500 АҚШ долларидан 1500 АҚШ долларини ўзининг улуши сифатида олиб, қолган қисмини ҳамкасби - Навоий шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати Ф.Н.га бериши кераклиги маълум бўлди ва Ф.Н. 6 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан икки адвокатга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
95views0replies
0

Комментарии