Поиск
RUUZ

Общество

Aндижондаги биринчи синф ўқувчиларига машҳур брендларнинг сохта рюкзаклари совға қилинди

Қалбаки маҳсулотлар ишлаб чиқарган ва мактабларга сотган тадбиркорга нисбатан маъмурий баённома тузилди.

132views0replies
0

http://hudud24.uz/

Бир неча кун олдин хорижий брендлардан фойдаланиб, мактаб ўқувчиларига президент совғаси сифатида сумкалар тарқатилгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилганди. Ушбу ҳолат юзасида Адлия вазирлиги хорижий брендлардан фойдаланган тадбиркорларга чора кўрилгани ҳақида хабар берди.
Андижон вилоят адлия бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилинишича, Андижон вилоятининг бир нечта мактабларида биринчи синф ўқувчиларига Президент совғаси сифатида тарқатилган мактаб сумкаларида “Gucci”, “Fila”, “Nike” каби хорижий брендлар логотипи туширилгани аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилоят адлия бошқармаси Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан ўрганиш олиб борилди.
Унга кўра, Балиқчи туманида фаолият юритувчи Ҳ.П.С. хусусий корхонасига тегишли ишлаб чиқариш объектларида 2022 йилнинг июль-август ойлари давомида давлат рўйхатидан ўтказилган “FILA”, “NIKE”, “ADIDAS”, “GUCCI”, “HELLO KITTY” хорижий товар белгиларига ўхшаш бўлган “GUCCI”, “FILA”, “NIKE”, “ADIDAS”, “Hello Kitty” номли ўқувчилар рюгзакларини ишлаб чиқарганлиги ҳамда “Ўқув таълим-таъминот” давлат муассасасининг шартномасига асосан Андижондаги мактабларнинг 1-синф ўқувчиларига тарқатилганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан Ҳ.П.С. хусусий корхонасига нисбатан вилоят адлия бошқармаси томонидан ўзганинг товар белгиси бўлган ва муҳофаза қилинаётган белгига ўхшаш товар белгиларидан ноқонуний фойдаланганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилди ва МЖтКнинг 177-моддасига асосан кўриб чиқиш учун судга юборилди.
132views0replies
0

Комментарии