Поиск
RUUZ

Происшествия

Жиззахда бир нечта эркаклар бир йигитни калтаклаб, “самосуд” қилишди — видео

Видеода эркакларнинг айтишича, йигит улардан бирига ўзининг уятсиз расмларини юборган. Эркакларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

696views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Жиззахда 2 3 нафар эркаклар бир йигитни “самосуд” қилаётгани акс этган видео тарқалди.
Видеодаги эркакларнинг айтишича, йигит улардан бирига ўзининг уятсиз расмларини юборган. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 2022 йил 10 сентябрь куни Т.З Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган.
Унда у ўзига олдиндан таниш бўлган Э.О., И.Д. ва Н.Ш.лар унинг муқаддам ижтимоий тармоқ орқали юборган расмини ўзаро муҳокама қилиш учун чақириб, турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, уриб-тепиб, тан жароҳати етказганлиги ва ушбу жараённи видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатганлиги сабабли қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2022 йил 20 сентябрь куни ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
696views0replies
0

Комментарии