Поиск
RUUZ

Туризм

Дубайдан Самарқандга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди

FlyDubai авиакомпанияси томонидан қатновлар ҳафтада икки марта амалга оширилади.

65views0replies
0

Samolets.com

FlyDubai авиакомпанияси Дубайдан Самарқандга мунтазам қатновларни йўлга қўймоқда. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 сентябрь куни Самарқанд халқаро аэропортида FlyDubai авиакомпаниясининг Дубай – Самарқанд йўналишида илк қатновни амалга ошрувчи ҳаво кемаси тантанали равишда кутиб олинади.
Авиакомпания томонидан Дубай – Самарқанд – Дубай йўналишда парвозлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон ва БАА ўртасида мунтазам авиақатновлар сони ҳар икки томондан ҳафтасига жами 13 тани ташкил этмоқда.Парвозлар ҳар икки мамлакатнинг тайинланган авиакомпаниялари Uzbekistan airways, Fly Dubai, Air Arabia томонидан бажарилмоқда.
65views0replies
0

Комментарии