Поиск
RUUZ

Общество

Қабристонларда қабрлар атрофини тўсиқлар билан ўраш тақиқланмоқда — қонун лойиҳаси

Шунингдек, қўшни қабрлар ҳудудларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишнинг олди олинади. Ҳукуматнинг тегишли қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

177views0replies
0

UzNews.uz

Қабристонларда қабрлар атрофини тўсиқлар билан ўраш тақиқланиши мумкин. Бу бўйича тегишли низомга ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. 
Унга кўра, мазкур ҳужжат лойиҳаси амалиётга татбиқ этилган тақдирда қабрлар атрофини металл ва бошқа тўсиқлар (ўсимликлардан иборат яшил тўсиқлардан ташқари) билан ўраб олиниш тақиқланади.
Шунингдек, қўшни қабрлар ҳудудларини ва бўш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўйилмайди.
Қайд этилишича, янги қабристонлар туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан барпо этилади.
Дафн этишга рухсатни қабристон мудири (назоратчиси) фақат тиббиёт муассасаси томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ўлим ҳақидаги маълумотнома ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари томонидан берилган, ўлим тўғрисида белгиланган шаклдаги тегишли ҳужжатлар тақдим этилганидан кейингина беради.
Мазкур муҳокама 1 октябрга қадар давом этади.
177views0replies
0

Комментарии