Поиск
RUUZ

Общество

Қарийб 300 та тумандаги қишлоқ врачларининг ойлик маоши 2 миллион сўмга оширилади

Республиканинг чекка ҳудудларида 3 йил узлуксиз ишлаган шифокорлар резидентурага имтиҳонсиз киришлари мумкин бўлади. Бу ва яна кўп нарсалар ҳукумат қарорида кўрсатилган.

87views0replies
0

UzNews.uz

Президент томонидан мамлакатнинг чекка ҳудудларида меҳнат қилаётган шифокорларни рағбатлантириш тартиби тасдиқлангани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
Ҳукумат қарори билан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари шифокорлари ойлик иш ҳақига устама тўлашни бошлайдиган чекка ҳудудлар рўйхати тасдиқланди. Гап 297 та туман ҳақида бормоқда. Бу ҳақда Aдлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, янгиланган “Қишлоқ шифокори” дастури доирасида чекка ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги оилавий врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган шифокорлар ойлик маошига 2 миллион сўм устама билан тўланади. Шунингдек, маҳаллий бюджетлар ҳисобидан шифокорлар томонидан ипотека кредити асосида сотиб олинган уй-жой нархининг 50 фоизигача қопланади. Шу билан бирга, ажратилган миқдор БҲМнинг 500 баробаридан (150 миллион сўмдан) ошмаслиги керак;
Бундан ташқари, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда уч йил узлуксиз ишлаган шифокорлар тест синовларисиз клиник ординатурага қабул қилинади.
87views0replies
0

Комментарии