Поиск
RUUZ

Реклама

Evos ва Visa "Буюртмангни икки бараварга ошир" акциясини бошлади

Энди агар харид Visa картаси билан тўланса, харидор ўз буюртмасини икки баравар кўп миқдорда олиши мумкин.

254views0replies
0

Evos тез овқатланиш ресторанлар тармоғи Visa тўлов тизими билан биргаликда "Буюртмангни икки бараварга ошир" акциясини ўтказмоқда. Шартларга кўра, Evos тармоғидаги ресторанлардан бирида Visa картаси билан буюртмани тўлаган харидор ўз буюртмасини икки баравар қилиб олиши мумкин. Масалан, битта ичимлик, лаваш ва Ҳот-догга буюртма берган бўлсангиз, сизга ҳаммасини икки баравар қилиб беришади. Ушбу ноёб акция 20 сентябрда бошланади ва роппа-роса ўн кун давом этади.
1 октябрдан 31 октябргача эса акция механикаси ўзгартирилади. Яъни харидор икки баравар эмас, танланган маҳсулотлардан бирини қўшимча текин олиши мумкин — "Мол гўштидан лаваш". Ушбу маҳсулотга буюртма беришда ва Visa картаси билан тўлашда харидор иккинчи лавашни мутлақо текин олади.
Aгар кузнинг охирги ойи ҳақида гапирадиган бўлсак, 1-30 ноябр кунлари ҳам қўшма акциялар механикаси бироз ўзгаради. Evos тармоғидаги ҳар қандай ресторанда "Мол гўштидан саб" маҳсулотини Visa картаси орқали сотиб олсангиз иккинчи "Саб" совға сифатида берилади.
Қишнинг биринчи ойи ҳам Evos'га ташриф буюрувчиларни компания томонидан олиб борилаётган акциядаги ёқимли бонус билан кутиб олади. 1 декабрдан 15 декабргача, юқорида кўрсатилган тўлов шакли билан классик ҳот-дог сотиб олаётганда, мижозга иккинчи ҳот-дог бутунлай бепул берилади. Қишни яхши кайфият билан қаршилаш керак ва Evos Visa билан биргаликда бу ҳақда ғамхўрлик қилди. Aммо бу ҳали ҳаммаси эмас!
16-31 декабр кунлари тармоқ яна ўз мижозларига буюртмаларини, унда нима бўлишидан қатъий назар, текинга икки баравар ошириш имкониятини беради. Aсосий шарт - Visa пластик картаси билан тўлаш.
Ушбу миқёсдаги тадбирлар Ўзбекистонда деярли биринчи марта ўтказилмоқда. Evos мижозлари ва Visa картаси фойдаланувчилари томон катта қадамдир. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу акция фақат овқатланиш муассасаси ичидаги буюртма ва олиб кетиш хизмати учун амал қилади.
Сиз барча тафсилотларни компаниянинг evos.uz расмий веб-сайтидан топишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқлари асосида
254views0replies
0

Комментарии