Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда одамлар яшайдиган 7 қаватли “дом"нинг 8-қаватига яна уй қурилмоқда

Мазкур кўп қаватли турар-жойда яшовчи фуқаролар мурожаат билан чиқишган. Қурилиш вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.

476views0replies
0

Қурилиш вазирлиги

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентда 7 қаватли турар-жой биносининг 8-қаватига яна уй қурилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қурилиш вазирлиги муносабат билдирди. 
Қайд этилишича, ушбу кўп қаватли турар-жой биноси "BAURUM GROUP" МЧж томонидан 2017 йилда қурилган ва фойдаланишга топширилган. 2017 йилда "Qorasaroy Elite Kommunal" УЖМШ билан тузилган шартномага кўра, уйларнинг том ва ертўла қисмлари умумий мулк сифатида топширилмаган.
Уйнинг том ва ертўла қисми уй-жой кодексининг 124-моддасига зид равишда "BAURUM GROUP" МЧЖнинг мулки ҳисобланади.
Ҳозирда қайта режалаштириш ишлари, Олмазор тумани Қурилиш бўлимининг хулосасига асосан "BAURUM GROUP” МЧЖ томонидан қўшимча иншоот барпо этилмоқда.
Бугунги кундаа "BAURUM GROUP" МЧЖ томонидан хулосада кўрсатилган талаблар бузилган.
“Ҳолат юзасидан хулоса берувчи ташкилот томонидан ўрганиш ишларини амалга ошириш мақсадга мувофиқ”, - дейилади хабарда.
476views0replies
0

Комментарии