Поиск
RUUZ

Общество

Президент туризм соҳасидаги камчиликлар сабаб 14 та туман ҳокимларини ишдан олди

Ички туризм соҳасида қониқарсиз натижаларга эришгани учун бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди. Қашқадарё вилояти ҳокимига эса ҳайфсан берилди.

343views0replies
0

president.uz

Бугун, 19 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.
Йиғилишда таъкидланишича, йил бошидан Самарқанд – 900 минг, Фарғона – 850 минг, Андижон – 650 минг ички сайёҳларни қабул қилиб, бу борада пешқадам бўлди. Лекин, айрим вилоят, туман ва шаҳарлар натижалари яхши эмас. Сирдарёга – 151 минг, Навоийга – 262 минг, Жиззахга – 275 минг ички сайёҳ ташриф буюриб, бу уларнинг салоҳиятидан анча кам бўлди. 
Четдан келган туристлар учун кўрсатилган хизматлар Қашқадарёда жуда паст бўлиб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби туманларида туризм хизматлари умуман кўрсатилмаган.
Шу билан бирга, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Наманган ва Сурхондарёда ҳам хорижий туристларга хизмат кўрсатишдан тушумлар қолган ҳудудлардан анча орқада.
Айниқса, Шеробод, Олтинсой, Косонсой, Тўрақўрғон, Арнасой, Кармана, Ургут, Гулистон, Янгийўл, Хива туманларида туризм хизматлари умуман кўрсатилмаган.
Ишларни етарли даражада ташкил этмагани учун Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимовга ҳайфсан берилди.
Шунингдек, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби, Косонсой, Тўрақўрғон, Арнасой, Кармана, Ургут, Шеробод, Олтинсой, Гулистон, Янгийўл, Хива туманлари ҳокимлари бугун ишдан олиниб, ўзгариш қилиш учун уларга уч ой синов муддати берилади.
343views0replies
0

Комментарии