Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда аёл талаба қизни "самосуд" қилди — видео

Университет ҳолат юзасидан маълумот берди.

654views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкентдаги педагогика университети талабаси бир аёл билан жанжаллашаётгани аск этган видео ижтимоий тармоққа тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент давлат педагогика университети муносабат билдирди.
Унга кўра, университет талабаси Ю.Р. доимий яшаш жойи Самарқанд вилоятидан Ж. исмли йигитнинг автомошинасида ота-онаси томонидан юборилган почта (озиқ овқат маҳсулотлари)ни икки марта қабул қилиб олган.
Аниқланишича, талаба қизга ота-онасидан юборилган почтани Ж.исмли шахс университетга олиб келганида унинг аёли (видеода акс этган аёл) ҳам ёнида бўлган. Орадан бироз вақт ўтгач талаба қиз Ж.исмли шахснинг аёли билан ўзаро жанжаллашиб қолган ва жанжалли ҳолат талаба қиз учун ҳам тушунарсиз бўлган. Ушбу воқеа юзасидан талаба ИИОга ариза билан мурожаат қилган.
Ушбу масала юзасидан Ички ишлар органи масъуллари томонидан тергов ишлари олиб борилаётган маълум қиламиз.
654views0replies
0

Комментарии