• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 19 сентября 2022

Халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик аёл Малайзияда қўлга олинди

Одам савдоси билан боғлиқ жиноят учун қидирувда бўлган аёл муносиб жазо олиши учун Тошкентга юборилди.

388
0
ИИВ

Ўзбекистон ва Малайзия Интерпол ходимларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида одам савдоси билан шуғуллангани учун қидирувда бўлган жиноятчи аёл қўлга олиниб, экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабар берди.

Қайд этилишича, Интерпол каналлари орқали одам савдоси билан боғлиқ жиноят учун қидирувда бўлган ва ўзгартирилган шахсий маълумотлар остида узоқ вақт давомида Малайзияда яшириниб юрган Ўзбекистон фуқароси (аёл) Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари ҳамроҳлигида Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди.

Интерполнинг Тошкент ва Куала-Лумпурдаги Миллий марказий бюролари ўртасида олиб борилган қўшма ҳаракатлар ва тезкор ахборот таъминоти, шунингдек, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси вакилларининг бевосита кўмагида жиноятчининг шахсини аниқлаш ва қўлга олиш имконини берди.

Малайзия ҳукумати қидирувдаги аёлни экстрадиция қилиш тўғрисидаги қароридан сўнг, Интерпол ходимлари ҳамроҳлигида жиноятчи муносиб жазо олиш учун Ўзбекистонга олиб кетилди.

388
0